+998 71 200 02 35

Қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари


ЮРИДИК КАДРЛАРНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР БЎЙИЧА ҚИСҚА МУДДАТЛИ ПРОФЕССИОНАЛ ЎҚИТИШ КУРСЛАРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 19-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисида”ги низом асосида юридик кадрларни халқаро стандартлар асосида қисқа муддатли профессионал тайёрлаш курслари ташкил этилади.

 

I. Курснинг  мақсад ва вазифалари

 

1.1. Курснинг мақсади:

 

Юридик кадрларнинг халқаро стандартларга мувофиқ билим ва малакаларини ошириш, инвестиция ва тижорат фаолиятида халқаро ҳуқуқ асосларини, уларнинг халқаро ҳуқуқий амалиёт ва замонавий юридик технологиялар соҳасидаги компетенсияларини шакллантириш ҳамда халқаро миқёсда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини муносиб ифода эта оладиган юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш.

 

1.2. Курснинг асосий вазифалари:

 

а) юридик кадрларнинг халқаро ҳуқуқ соҳасидаги билим ва кўникмаларини тизимли равишда ошириш;

 

б) халқаро ҳуқуқий тизимлар, халқаро шартномаларда иштирок этиш тартиби, шартномаларни тузиш ва уларни шарҳлаш масалалари бўйича юридик кадрларнинг малакасини ошириш;

 

в) юридик кадрларнинг халқаро иқтисодий, тижорат, инвестиция низоларини ҳал этиш бўйича амалий кўникмаларини ривожлантириш;

 

г) халқаро хусусий, тижорат ҳуқуқи, халқаро арбитражнинг моддий ва протсессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш механизмларини ўргатиш;

 

д) юридик кадрларнинг халқаро юридик ҳужжатларни тайёрлаш, таҳлил қилиш ва қўллаш бўйича малакасини ошириш;

 

э) илғор адвокатлик техникаси, активларни халқаро қидириш ва қайтариш, халқаро тергов қилиш ва коррупсияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш ҳамда бошқа шу каби муайян соҳага оид билим ва кўникмаларни ривожлантириш;

 

ж) инглиз ҳуқуқи элементлари асосида тингловчиларнинг суд претседенти, одат ҳуқуқи, шартнома ҳуқуқи, арбитраж тартиб-таомиллари, инвестиция ҳуқуқи, адвокатлик техникаси, низоларни муқобил ҳал қилиш асослари ва бошқа шу каби соҳалар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.

 

II. Қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларининг йўналишлари

 

Қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ташкил этилади:

 

1. Таянч курс;

 

2. Соҳавий курс;

 

3. Инглиз ҳуқуқининг фундаментал асослари бўйича курс.

 

III. Курсларни ташкил этиш шакллари ва давомийлиги

 

3.1. Курсларни ташкил этиш шакллари:

 

  • Қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари қуйидаги шаклларда ташкил этилади:
  • Анъанавий  шакл;
  • Масофавий та'лим технологияларини қўлланган ҳолда;
  • Аралаш (блендед) ўқитиш шакли.

 

3.2. Курсларнинг давомийлиги:

 

Профессионал ўқитиш курсларида ўқиш муддати ва аудитория машғулотларининг давомийлиги Институт томонидан ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

IV. Курс тингловчилари контингенти

 

Курсларга қуйидаги юридик кадрлар қабул қилинади:

 

  • давлат органлари ва муассасаларининг юридик бўлим ходимлари;
  • суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари;
  • адвокатлар;
  • нотариуслар;
  • юридик соҳа ўқитувчи ва профессорлари;
  • ҳуқуқшунослик йўналишидаги бакалавр ва магистратура битирувчилари;
  • халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ва инвестиция лойиҳаларида ишлаш учун номзодлар.

 

Курс контингентини шакллантириш ва юридик таълим олишга кенг имконият яратиш мақсадида заруратга кўра Институт томонидан курсларга қабул юзасидан барча учун очиқ эълон берилиши, курсларда ўқиш истагини билдирган талабгорлар ўқишга қабул қилиниши мумкин.

 

V. Курсларни амалга ошириш механизмлари

 

5.1. Кадрлар билан таъминлаш:

 

Институтда ўқув машғулотларини ўтказиш учун асосан хорижий юристлар ва тегишли чет эл мутахассислари шартнома асосида жалб этилади.

 

Курсларда машғулотлар ўтказиш учун қуйидаги мутахассислар жалб қилинади:

  • халқаро ҳуқуқ соҳасидаги етакчи мутахассислар;
  • хорижий университетлар ва халқаро ташкилотлар экспертлари;
  • хорижий давлатларнинг юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида тажрибага эга мутахассислари;
  • халқаро ҳуқуқ соҳасида амалий тажрибага эга олий малакали юридик кадрлар.

 

Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларида дарс машғулотларини олиб бориш учун “Wҳите анд Cасе”, “Фолей Ҳоаг”, “Сидлей Аустин”, “Винсон & Элкинс”,  “Wиллкие Фарр & Галлагҳер”, “Элдwиcк Лаw” ва “Дентонс” каби дунёга таниқли юридик компаниялардан малакали адвокатлар ва амалиётчи-мутахассислар жалб этилади.

 

5.2. Молиялаштириш:

 

Қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

 

  • давлат бюджети маблағлари;
  • халқаро грант дастурлари ва лойиҳалар;
  • ҳомийлик маблағлари;
  • тингловчилар ёки уларни юборувчи ташкилотлар томонидан тўловлар.

 

VI. Кутилаётган натижалар

 

Курсларни амалга ошириш натижасида қуйидаги натижалар кутилади:

 

1. Юридик кадрларнинг халқаро стандартлар бўйича билим ва кўникмалари такомиллаштирилади.

 

2. Халқаро ҳуқуқ соҳасида малакали мутахассислар тайёрланади, улар халқаро шартномалар, халқаро арбитраж, инсон ҳуқуқлари ва бошқа соҳаларда самарали фаолият юрита олади.

 

3. Ўзбекистон Республикаси юридик кадрларининг халқаро рақобатбардошлиги ошади.

 

4. Миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида юридик кадрларнинг иштироки кенгаяди.

 

5. Халқаро ташкилотлар, хорижий инвесторлар ва компаниялар билан ҳуқуқий муносабатлар самарадорлиги ошади.

 

6. Республикада халқаро ҳуқуқ соҳасидаги илмий тадқиқотлар ривожланади.

 

7. Халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий салоҳияти ва имиджи мустаҳкамланади.

 

VII. Курс якуни натжалари

 

Курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунадаги сертификат берилади. Курсни муваффақиятли тугатган тингловчилар хорижий мамлакатларга стажировкага юборилиши мумкин. Стажировка, қоида тариқасида, 2-3 ойгача бўлган муддатда ташкил этади.