+998 71 200 02 35

“ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАъМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ” МАВЗУСИДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ОʻТКАЗИЛДИ

15.03.2024 358

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан “Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликни олдини олишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

 

Конференциядан кўзланган мақсадЎзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликни олдини олиш бўйича Республикамизда олиб борилаётган ишлар, уларнинг натижадорлиги, хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича механизмларни янада такомиллаштиришга доир масалаларни тубдан қайта кўриб чиқиш ва янада ривожлантириш истиқболларини белгилаб олишдан иборат.

 

Конференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти, Оила ва гендер илмий тадқиқот институти, Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамда Тошкент давлат юридик университетидан етакчи олимлар, профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

Конференция асосий маърузалар, муҳокамалар, эркин фикр алмашиш, тадбир иштирокчиларининг назарий ва амалий ишланмалари билан танишиш тарзида олиб борилди.

Илмий-амалий конференция якунида  гендер тенгликка эришишда барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда давлат ва фуқаролик институтларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди