+998 71 200 02 35

Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар учун навбатдаги курслар бошланди

21.02.2024 437

Амалдаги қонунчилик талабига кўра давлат органлари, ташкилотлари мурожаатлар билан иш олиб борувчи ўз ходимларини ўқитиши ва уч йилда камида бир марта малакасини ошириши белгиланган. 

Шундан келиб чиқиб, Юристлар малакасини ошириш марказида давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари учун махсус  ўқув курси ташкил этилган.

Жорий йилнинг 21-22 февраль кунлари  Соғлиқни сақлаш тизими масъуллари учун анъанавий ва масофавий шаклда машғулотлар бўлиб ўтмоқда