+998 71 200 02 35

Миллий кутубхона масъулларининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича малакалари оширилмоқда

26.03.2024 318

 

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан жорий йилнинг 26–28 март кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбар ва ходимларининг билим ва кўникмаларини шакллантириш бўйича “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар” қисқа муддатли САЙЁР ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.

 

Машғулотлар давомида тингловчилар муаллифлик ҳуқуқида қўлланадиган шартномалар, муаллифлар мулкий ҳуқуқларини бошқариш, турдош ҳуқуқларнинг вужудга келиши, турдош ҳуқуқлар субъектларига ҳақ тўлаш тартиби ҳамда бошқа мавзулар бўйича малакаларини оширадилар.