+998 71 200 02 35

Жорий йилнинг 28 май куни Европа Иттифоқининг арбитраж ҳамда савдо ва барқарор ривожланиш бўйича экспертлар панели раиси Флора Хуанг, Лестер университетидаги Халқаро тижорат ҳуқуқи бўйича LL.M. дастури директори Хорас В.Х. Юнг билан учрашув бўлиб ўтди.

28.05.2025 165

Учрашув давомида юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ислоҳотлар, илғор тажрибалар ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашилди. Томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга доир муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.

Мазкур мулоқот 29-30 май кунлари бўлиб ўтадиган  “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форум доирасида  ташкил этилди.