+998 55 518 57 77

ШҲТ мамлакатлари юридик олий таълим муассасалари ассотсиатсияси форуми бўлиб ўтди

30.06.2026 55

Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида “ШҲТ ташаббусларини амалга оширишда юридик олий таълим муассасалари ассотсиатсиясининг роли” мавзусида ШҲТ мамлакатлари юридик олий таълим муассасалари ассотсиатсияси форуми бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли халқаро форумда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти вакиллари ҳам иштирок этди.
Хусусан, Институт директорининг биринчи ўринбосари Р. Хурсанов “ШҲТ маконида юридик кадрлар тайёрлаш: янги ёндашувлар, рақамлаштириш ва халқаро ҳамкорлик” мавзусида маъруза билан қатнашиб, юридик таълимни модернизатсия қилиш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини тақдим этди.
Шунингдек, Институт ўқитувчиси М.Ёқубжонов форум тадбирларида фаол иштирок этиб, ШҲТ давлатлари юридик таълим муассасалари ўртасидаги илмий ва академик ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.
Форум доирасида юридик таълимни ривожлантириш, илм-фан ва амалиёт интегратсияси, интеллектуал мулк, сунъий интеллект, инвестиция ҳуқуқи ҳамда ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги академик ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.