+998 55 518 57 77

Рақамли даврда шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари

27.02.2026 46

Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши, интернет хизматлари ва электрон платформаларнинг кенг қўлланилиши шахсий маълумотлар муомаласини кескин оширди. Шахсий маълумотлар турли тизимларда йиғилиши, сақланиши ва қайта ишланиши натижасида уларнинг дахлсизлигини таъминлаш долзарб муаммо сифатида юзага чиқди. Рақамли ахборот технологиялари ривожланиб боргани сайин, шахсий маълумотларга бўлган ҳужумлар ҳамда уларнинг хавфсизлиги масалаларига оид бўлган вазиятлар ҳам ортиб бормоқда.

Шахсга доир маълумотлар тушунчаси ва ҳуқуқий табиати “Шахсга доир ма'лумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига кўра, шахсга доир маълумотлар   муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификатсия қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ёки бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборотдир. Шахсий маълумотлар ўз ичига исм, фамилия, туғилган сана, телефон рақамлари, турар ва яшаш манзили, электрон почта манзиллари, биометрик, молиявий ва ижтимоий ҳолатга оид маълумотларни қамраб олади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларда, хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 12-моддасида ҳеч ким шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, уй-жой дахлсизлиги, хат-хабарлар сири ёки
 ор-номуси ва шаънига қилинган тажовузларга дучор бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Рақамли махфийлик эса инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, эркинлик ва шахсий дахлсизлик каби фундаментал ҳуқуқлар билан бевосита боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикасида шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституция ва “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 31-моддасида “Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга” деб қатъий белгилаб қўйилган.

Хорижий тажрибаларга қарайдиган бўлсак, ГДПР ваУнутилиш ҳуқуқиШахсий маълумотлар ҳимоясида Европада қўлланиладиган ГДПР (Генерал Дата Протеcтион Регулатион) регламенти бугунги кунда халқаро стандарт сифатида тан олинган. Ушбу регламент маълумотлар билан танишиш, уларни тўғрилаш, унутилиш ҳуқуқи ва маълумотларни қайта ишлашни чеклаш каби ҳуқуқларни мустаҳкамлайди.

ГДПРнинг муҳим жиҳати шундаки, у шахсий маълумотлар бузилишида юз берадиган ҳолатлар ва бу учун керакли жавобгарлик ва жазо чоралари юзасидан қатъий нормаларни ўз ичига олади. Масалан, 2025-йил феврал ҳолатига кўра, Мета, Амазон ва ТикТок каби йирик компаниялар ГДПР қоидаларини бузганлик учун юзлаб миллион евро миқдорида жаримага тортилган. Ижтимоий тармоқлардаги таҳдидлар ва мавжуд муаммолар Ижтимоий тармоқлар инсонларнинг узоғини яқин қилиши каби фойдаси билан бирга, шахсий маълумотларнинг хавфсизлигига хавф туғдириши билан салбий жиҳатини ҳам намоён қилади. Бугунги кунда асосий ҳуқуқбузарликлар ижтимоий тармоқларда шахсга оид маълумотларнинг ҳимоясизлиги натижасида содир этилаётгани аниқланган.

Бунда асоий таҳдидларни қуйидагилар орқали кўришимз мукин. Кибержиноятчилик маълумотлар базаларига ноқонуний кириш ва шахсий маълумотларни ўғирлаш. Статистикага кўра, ҳар соатда ўртача 97 нафар шахс кибержиноят қурбони бўлади.

Фишинг электрон почта ва ижтимоий тармоқлар орқали сохта ҳавола ва файллар юбориб, шахсий маълумотларни қўлга киритиш. Маълумотларни тижоратлаштириш яъни ижтимоий тармоқлар ва қидирув тизимлари фойдаланувчи маълумотларини реклама ва маркетинг мақсадларида йиғади ва қайта ишлайди. Ҳуқуқий бўшлиқлар орқали Ўзбекистон қонунчилигида ижтимоий тармоқлардаги субйектлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи механизмлар ҳақида тушунчалар тўлиқ мавжуд эмас.

Таклиф сифатида шуни такидлаш жоизки Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш лозим. Рақамли муҳитда шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш нафақат давлатнинг, балки шахсларнинг ҳам мажбуриятидир.

Хулоса қилиб айтганда, шахсий маълумотлар ҳимояси инсон қадр-қимматини ҳимоя қилишнинг асосидир. Фақатгина ҳуқуқий базани халқаро стандартларга мослаштириш ва аҳолининг рақамли саводхонлигини ошириш орқали рақамли давр таҳдидларига муносиб жавоб бериш мумкин.

 

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш

ва малакасини ошириш институти

бош мутахассиси Толипова Мохларойим