+998 55 518 57 77

“Йилнинг энг фаол ёш ходими” танловининг саралаш босқичи ўтказилди

19.06.2026 49

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида фаолият юритаётган ёш ходимлар ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танловнинг асосий мақсади Институтда фаолият юритаётган ташаббускор, интеллектуал салоҳияти юксак, касбий маҳоратга эга ёш ходимларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантиришдан иборат.

Танловда 6 нафар ёш ходим иштирок этиб, ўз билим ва салоҳиятларини қуйидаги шартлар асосида намоён этдилар:
1-шарт – “Мен ҳақимда” тақдимоти;
2-шарт – “Ташаббускорлик ва фаоллик” шарти;
3-шарт – “Ҳуқуқий муаммоли ҳолат (казус)” шарти.

Иштирокчиларнинг чиқишлари Ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган баҳолаш мезонлари асосида холис ва шаффоф тарзда баҳолаб борилди. Танлов якунларига кўра, энг юқори натижаларни қайд этган иштирокчилар ғолиб деб топилиб, тақдирландилар. Ғолибларга дипломлар, эсдалик совғалари ҳамда бир марталик моддий рағбатлантириш маблағлари топширилди.

Шунингдек, танловда энг юқори балл тўплаган Педагоглар маркази доценти Ф. Юсупова Институт номидан танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мазкур танлов ёш ходимларнинг касбий ва шахсий ривожланишини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда Институт жамоасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.