Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига Япониянинг Аичи префектураси вакиллари ташриф буюрди.
Ташриф доирасида ўтказилган учрашувда ўзаро алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорлик имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқотда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва улардан юридик кадрларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнларида фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.
Мазкур учрашув ўзаро мулоқотни давом эттириш ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш учун имконият яратди.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |






