+998 55 518 57 77

Касбий ривожланиш компетенцияларини оширишга қаратилган малака ошириш курслари муваффақиятли якунланди

19.06.2026 50

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати бошқарма бошлиқлари ҳамда ҳудудий адлия органлари раҳбарларининг ўринбосарлари учун ташкил этилган “Касбий ривожланиш компетенцияларини оширишга қаратилган қисқа муддатли малака ошириш” курсларининг 3-гуруҳи ўқув машғулотларини муваффақиятли якунлади.

Курс давомида тингловчилар замонавий бошқарув, лидерлик, стратегик режалаштириш, самарали мулоқот ҳамда касбий фаолиятни янада такомиллаштиришга қаратилган билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Ўқув машғулотлари якунида курс дастурини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар топширилди.