Кафедры и отделы / Кафедра гражданско-правовых наук

Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси

    Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси тингловчиларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича ўқув, услубий ва илмий-услубий ишларни амалга оширади. Кафедрада ю.ф.д., проф. О.Оқюлов, ю.ф.д. проф. М.М.Мамасиддиқов каби ҳуқуқшунос олимлар, ю.ф.н. Г.С.Инамджанова, ю.ф.н. У.Аюбов, ю.ф.н. Т.С.Султонова, Х.Файзиев, С.А.Марипова, А.Эранов каби суд-ҳуқуқ ва адлия соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

     Кафедра қуйидаги ўқув курслари бўйича машғулотлар ўтказади: Фуқаролик ҳуқуқи, Фуқаролик процессуал ҳуқуқи, Хўжалик процессуал ҳуқуқи, Тадбиркорлик ҳуқуқ, Меҳнат ҳуқуқи, Оила ҳуқуқи, Уй-жой ҳуқуқи, Ер ҳуқуқи, Нотариал идоралар фаолиятининг ҳуқуқий мақоми, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятининг ҳуқуқий мақоми, Адвокатура фаолиятининг ҳуқуқий мақоми, Юридик хизмат фаолиятининг ҳуқуқий мақоми.

Шунингдек, ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари бўйича ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, ижтимоий-иқтисодий соҳага доир қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар маъруза ёки махсус курс сифатида ўтилади.

 

Описание: 01 (2)     Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович – 1974 йил 26 январда Фарғона вилоятида хизматчи оиласида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини “Имтиёзли диплом” билан тамомлаган. 1996-2006 йилларда мазкур институтнинг “Фуқаролик процессуал ҳуқуқи” кафедрасида  ишлаган. 2004-2006 йилларда Тошкент давлат юридик институтининг Илмий кенгаши котиби вазифасини ҳам бажарган.

2002 йилнинг 28 декабрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, юридик фанлар доктори, профессор Ш.Ш.Шорахметовнинг илмий раҳбарлигида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

2009 йилда докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, юридик фанлари доктори илмий даражасига эга бўлган.

2011 йилдан Юристлар малакасини ошириш марказининг Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири лавозимида фаолият юритади.

2011 йилда “ Мустақилликнинг 20 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.

М.М.Мамасиддиқов томонидан 330 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп мақолалар, ўқув, ўқув-услубий қўлланмалар, дарсликлар, монография ва рисолалар чоп этилган. Ҳозирги кунда юридик фанлари бўйича илмий даража олиш учун диссертация тадқиқотлари устида илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчиларга илмий маслаҳатчи ҳисболанади. М.М.Мамасид-диқов Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан эълон қилинган илмий-тадқиқот лойиҳаларини бажариш ишларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

М.М.Мамасиддиқов Германия, Франция ва Венгрия каби давлатларда хизмат сафарида бўлиб, ушбу давлатларнинг таълим тизими, суд-ҳуқуқ соҳасига оид қонунчилиги, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда парламентига доир иш тажрибалари билан яқиндан танишган.

М.М.Мамасиддиқов 2012 йилдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курсларининг илмий кенгаши аъзоси, 2013 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Илмий-маслаҳат кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Илмий-маслаҳат кенгаши аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 

Ахборотномаси” ҳақида “Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси” ижтимоий-ҳуқуқий журналларининг таҳрир ҳайъати аъзоси.

 

     Окюлов Оманбай 1953 йил 2 майда Фарғона вилояти Фурқат туманида туғилган. 1980 й. Тошкент Давлат университетининг  хуқуқшунослик факулътетини тамомлаган. 1980-1996 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг катта лаборанти, кичик илмий ходими, катта илмий ходими лавозимларида ишлаб келган.

О.Оқюлов 1996 йилдан ҳозирги кунга қадар Тошкент Давлат юридик университети “Фуқаролик ҳуқуқи” кафедрасининг доценти, “Хўжалик ҳуқуқи” кафедраси мудири, фан доктори, профессори лавозимида ишлайди.

2001 йилдан  ҳозирги кунга қадар Юристлар малакасини ошириш маркази Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси фан доктори, профессори бўлиб ишлаб келмоқда.

300дан ортиқ илмий мақолалари, монографиялари, дарсликлари ўқув қўлланмалари ўзбек, рус, инглиз, япон, тилларида чоп этилган.

 

http://uzmarkaz.uz/www_data/articles/image/3_(5).jpg

     Гульнора Соаталиевна Инамджанова  - 1956  йилда Тошкент шаҳрида  зиёлилар оиласида туғилган.  1978 йилда Тошкент Давлат  Университетининг юридик  факультетини тамомлаган. Кўп йиллар Ўзбекистон Республикаси суд ва адлия органлари тизимида фаолият олиб борган. 1978-1989 йилларда Тошкент юридик колежи ўқитувчиси, 1990-1993йилларда Андижон вилояти Адлия бошқармаси Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси, 1993-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси, 1995-2001 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2001-2003 йилларда Тошкент шаҳар фуқаролик  ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимларида ишлаб суд ва ҳуқуқ соҳаларини пухта эгаллаган, 2003-2005 йилларда Тошкент Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозим-ларида ишлаб нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга оширган, 2005 йилдан то 2012 йилга қадар ушбу бошқарманинг Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

         Г.С.Инамджанова Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, акдемик Х.А.Раҳмонқулов раҳбарлигида илмий тадқиқот олиб бориб, 2005 йилда юридик фанлари  номзоди илмий даражасини олиш учун  диссертация ишини  ёқлаган.

Г.С.Инамджанова АҚШ, Германия, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон давлатларида хизмат сафарида бўлиб, ушбу давлатларнинг суд-ҳуқуқ сохасига оид қонунчилиги, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда парламенти, шу жумладан Адлия вазирлиги тизими фаолияти ва иш тажрибалари билан яқиндан танишган.

Г.С.Инамджанова 2001 йилда  “Мустақилликнинг 10 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.

2004-2009 йилларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига депутатликка сайланган. 

 Г.С.Инамджанова жамоатчилик ишларида ҳам фаол ва мунтазам қатнашиб келади.

2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” республика танловининг “Жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни юксалтиришга қўшган ҳиссаси учун” номинацияси ғолиби деб топилган.

2012 йилдан ҳозирга қадар Марказнинг Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси фан номзоди, катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.  Оила, никоҳ, ота-она ва бола ҳуқуқлари бўйича 

юздан ортиқ илмий-оммабоп мақола бир қатор монография-рисолалар муаллифи.

 

     Файзиев Хайриддин Сирожиддинович 1958 йил 20 сентябрда Навоий вилоятида туғилган. 1985 йил    Самарқанд давлат унивеситети ҳуқуқшунослик факулътетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. 1973-1980 йилларда Хатирчи тумани “Зарафшон” хўжалиги ишчиси, 1980-1981 йилларда Боғишамол тумани Суғурта идораси инспектори, 1981-1994 йилларда Самарқанд давлат университети котиби, катта лаборанти, ўқитувчиси, юрисконсульти, 1994-1996 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси катта маслаҳатчиси, 1996-2000 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2000-2002 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2002-2007 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, 2007-2014 йилларда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2014 йилдан Юристлар малакасини ошириш маркази катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

Х.Файзиев Япония ва Германия давлатларида хизмат сафарида бўлиб, ушбу давлатларнинг суд-ҳуқуқ сохасига оид қонунчилиги, шу жумладан Адлия вазирлиги тизими фаолияти ва иш тажрибалари билан яқиндан танишган.

Х.Файзиев 2002 йилда “Шуҳрат” медали, 2010 йилда “Дўстлик” ордени, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10-йиллиги кўкрак нишони, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15-йиллиги кўкрак нишони давлат мукофотлари билан тақдирланган.  1- даражали адлия маслаҳатчиси.

 

http://uzmarkaz.uz/www_data/articles/image/4_(4).jpg      Марипова Севархон Арибжановна  1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини имтиёзли диплом билан тугатган. 2000 йилдан мазкур Институтнинг “Фуқаролик процессуал ҳуқуқи” кафедраси ўқитувчиси, 2007 йилдан катта ўқитувчиси, 2012 йилгача кафедра доценти вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган.

2013 йилдан Юристлар малакасини ошириш марказининг Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда, ўзининг амалий тажрибаси ҳамда илмий тадқиқотларидан тингловчиларга таълим бериш жараёнида унумли фойдаланади.

С.А.Марипова томонидан шу пайтга қадар 35 дан ортиқ ўқув-услубий ва илмий адабиётлар чоп этилган бўлиб, 2 та дарслик, 5 та ўқув қўлланма (3 таси хаммуалифликда), 2 та ўқув-услубий қўлланма, рисола, 30 га яқин илмий мақола ва ўқув дастурлардир.

 

 

       Аюбов Улугбек Толаганович -  1960 йил 25 январда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. 1982 йил Тошкент Давлат университети юридик факультетини тамомлаган. 1982-1990 йилларда Тошкент Давлат университети

юридик факультети Экология ва қишлоқ хўжалик ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси,  1990-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари. 2002 –2005 йилларда Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказининг тижорат ишлари бўйича директори, 2005-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У. Аюпов  юридик фанлар номзоди, 1-даражали адлия маслаҳатчиси,

У. Аюпов  2009 йилдан ҳозирги кунга қадар “Норма-хамкор” масъулияти чекланган жамиятининг бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

У. Аюпов  2009 йилдан ҳозирга қадар ўриндошлик асосида Юристлар малакасини ошириш марказининг Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

 

    Эранов Абдурасул   Ғаппорович 1961-йил 15 мартда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. 1983 йил Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. 1978-1983 йилларда Ўзбекистон Миллий унивеситетининг Ҳуқуқшунослик факулътетини тугатган.

1983-1984 йилларда Поп аграсаноат бирлашмасининг катта юристи, 1984-1985 йилларда Учқўрғон тумани “Қўғай” давлат  хўжалиги катта юрист маслаҳатчиси, 1985-1986

йилларда Наманган шаҳар  прокурорининг ёрдамчиси, 1986-1986 йилларда Наманган вилоят прокуратурасининг умумий назорат  бўлим прокурори, 1986-1989 йилларда Наманган шаҳар Давлатобод тумани прокурорининг ўринбосари, 1989-1993 йилларда Учқўрғон туманлараро прокурорининг ўринбосари, 1993-1994 йилларда Наманган вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи, 1994-1999 йилларда Наманган шаҳар судининг судяси, 1999-2000 йилларда Наманган вилоят судининг судьяси, 2000- йилда Наманган вилоят  суди раисининг ўринбосари, 2000-2012 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг раиси, 2013-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси 

Олий суди ҳузуридаги Тадқиқот марказининг катта консультанти, етакчи консультанти, ва бош консультанти

 лавозимларида ишлаган.

А.Эранов 2014 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Шикоят ва фуқароларни қабул қилиш бўлими катта консультанти лавозимида ишлаб келмоқда.

А.Эранов 2014 йилдан ҳозирги вақтга қадар ўриндошлик асосида  Юристлар малакасини ошириш маркази Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

А.Эранов 2010 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

 

     Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси фан доктори, профессори Туғилган йили: 06.02.1966 Туғилган жойи Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани Маълумоти: олий Тамомлаган:1991 йил, Тошкент давлат университети (кундузги) 1998 йил, Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи) Маълумоти бўйича мутахассислиги: ҳуқуқшунос, иқтисодчи Илмий даражаси: юридик фанлар доктори рус, тожик тиллари билади: 1981 -1983 йй. Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Х.Олимжон номли жамоа хўжалиги аъзоси 1983-1984 йй. Бухоро вилояти  Ғиждувон шаҳридаги 11-хунар-техника билим юрти тингловчиси 1984-1986 йй  Ҳарбий хизматда 1986-1991 йй. Тошкент давлат университети юридик факультети талабаси 1991-1995 йй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Н.Мўминов номли Фалсафа ва ҳуқуқ институти катта лаборанти, кичик илмий ходими вазифасини бажарувчиси, аспиранти 1995-1997 йй. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Суд амалиётини умумлаштириш ва қонунчиликни кодификациялаш бўлими бош мутахассиси, Қонунчилик ва ҳуқуқий алоқалар бўлими бошлиғи 1996-1997 йй. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Жаҳон бозорининг ҳуқуқий асослари” кафедраси доценти вазифасини бажарувчиси  (ўриндошлик асосида) 1997-2000 йй. Тошкент шаҳар хўжалик суди судьяси        1997-1998 йй Тошкент юридик коллежи ўқитувчиси (ўриндошлик асосида) 2000-2002 йй. Навоий вилояти хўжалик суди раиси 2002-2003 йй Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсати котибияти Суд амалиётини умумлаштириш бўлими катта маслаҳатчиси 2003-2003 йй. Ўзбекистон Миллий университети Ҳуқуқшунослик факультети “Хўжалик  ҳуқуқи” кафедраси ўқитувчиси (ўриндошлик асосида) 2003-2004 йй. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қошидаги “Хўжалик ҳуқуқи” ўқув маркази директори2004-2005 йй Тошкент давлат юридик институти “Халқаро хусусий ҳуқуқ” кафедраси ўқитувчиси, докторанти  2005-2010 йй. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси 2010-2011йй. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси 2011- 2015 йй Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси  2015 й. - ҳ.в. Юристлар малакасини ошириш маркази Фуқаролик-ҳуқуқий фанлари кафедраси фан доктори, профессори.

Описание: F:\Олий суд\Холов-У1.jpg

 

   Туғилган йили: 21.02.1970 Туғилган жойи: Бухоро вилояти, Вобкент тумани Партиявийлиги: “Адолат” социал-демократик партияси Тамомлаган: 1997 йил, Тошкент давлат юридик институти рус, тожик тиллари тилларини билади: 2011 йил “Дўстлик” ордени билан Давлат мукофотларидан тақдирланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати 1987-1988 йй. Бухоро вилояти Вобкент туманидаги Қ.Муртазоев номли жамоа хўжалиги аъзоси1988-1990 йй. Армия сафида ҳарбий хизматда 1992-1992 йй. Бухоро вилояти Вобкент туманидаги Қ.Муртазоев номли жамоа хўжалиги аъзоси апрель-декабрь 1992-1994 йй. Навоий вилояти 1-сонли давлат нотариал идораси маслаҳатчиси 1994-1998 йй. Навоий вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси, катта маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси 1998-2001 йй. Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари 2001-2002 йй. Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти Зарафшон туманлараро суди судьяси 2002-2004 йй. Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти Навоий туманлараро суди раиси 2004-2007 йй. Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти Кармана туманлараро суди раиси 2007-2012 йй. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси 2012-2015 йй Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси 2015 й. - ҳ.в. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати 2015 й. - ҳ.в. Юристлар малакасини ошириш маркази Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси илмий даражасиз катта ўқитувчиси (ўриндош)