Кафедры и отделы / Кафедра теории и практики построения демократического общества
   “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедраси “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедраси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курсини жорий этиш тўғрисида”ги 1998 йил 2 сентябр 241-сонли буйруғига асосан ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 87-сонли  ва 2012 йил 12 июлдаги 12-сонли қарорлари билан Марказ тузилмасига киритилган. Кафедрада 1 нафар фан доктори, 1 нафар профессор  ўқитувчи хизмат қилади.
     Кафедрада “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фани бўйича қуйидаги маърузалар ўқитиб келинади:
     Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов асарларида жамиятнинг маънавий  барқарорлигига эришиш масалалари (“Юксак маънавият-енгилмас куч” асари асосида).
    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов асарларида Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш йўли ва тинчликни таъминлаш масалалари (“Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби ва “Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак” рисоласи асосида).
       Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли китобининг мазмун-моҳияти.
       Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлигини таъминлаш.
       Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқининг мазмуни ва моҳияти.
       Ахборот хавфсизлиги ва ҳуқуқий тарғиботга қарши таҳдидлар.
  Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон  Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” номли маърузасининг мазмуни ва моҳияти
        Ўзбекистон парламентининг шаклланиши ва фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асослари.
        Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг миллий ва халқаро принциплари.
        Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар: босқичлари ва хусусиятлари.  
    

 Кафедрага 2011 йил  ноябридан  юридик фанлар доктори Тошев Бобоқул Норқобилович раҳбарлик қилиб келади.

      Тошев Бобоқул Норқобилович 1963 йилда туғилган. У 1984 йилда Тошкент Давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. 1989-1994 йилларда   ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ишлаган, 1994-1996 йилларда Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш давлат Агентлиги ҳуқуқ маслаҳатчиси, 1996-1997 йилларда шу Агентлик раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 1998-1999 йилларда   масъул вазифаларда ишлаган. 1999-2001 йилларда “Шаҳидлар хотираси” республика хайрия жамғармаси ижрочи директори лавозимида хизмат қилган. 2001-2002 ва  2004-2006 йилларда  Ўзбек Халқаро ҳуқуқ ассоциацияси раисининг ўринбосари,  2002-2004 йилларда  Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Оммавий ахборот  воситалари мониторинги ва уларни лицензиялаш маркази бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2007 йил январдан 2011 йил ноябрь ойига қадар  Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Фуқаролик ҳуқуқи” кафедраси мудири вазифасида ишлаган.

     У 2001-2005 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлган.

   1999 йилда “Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асослари ва шакллари” мавзусида номзодлик ва 2008 йилда “Халқаро ташкилотларнинг муаллифлик ҳуқуқига оид актларининг ҳуқуқий мақоми” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.

Илмий ишлари ва педагогик йўналиши: Б.Тошев педагогик фаолияти давомида Халқаро ҳуқуқ, Халқаро хусусий ҳуқуқ, Интеллектуал мулк ҳуқуқи, Муаллифлик ҳуқуқи, Корпоратив ҳуқуқ, Ахборот технологиялари ҳуқуқи, Нодавлат нотижорат ҳуқуқи каби фанлардан дарс бериб келган.

      Б.Тошев ўриндошлик асосида Тошкент Давлат юридик институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон миллий университети халқаро журналистика  ва Ҳуқуқшунослик факультетлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  Қонунчиликни мустаҳкамлаш, прокурор ва тергов ходимлари малакасини ошириш маркази, К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн   институтлари, Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида дарс бериб келган.

  1. Б.Тошев 20 дан ортиқ дарслик, монография, ўқув қўлланма, рисолалар ва 120 дан  ортиқ илмий мақолалар муаллифи.    Хусусан, йирик адабиётлари:
  2. Образовательный потенциал и интеллектуальная  собственность Узбекистана. Брошюра  (соавторы-Калметов Б.Д., Назаров Б.П.). -Т.: 1994. Фан ва техника Давлат қўмитаси. ДИДАФ. - 4 п.л.
  3. Авторское право. Монография. -Т.: 1997, изд.народного наследия им. А.Кадыри. -10 п.л.
  4. Муаллифлик ҳуқуқи. Монография. -Т.: 1997, Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. - 8 б.т.
  5. Муаллиф ва қонун. Рисола. -Т.: “Тарғибот” муаллифлик ҳуқуқи маркази, 2000.- 3,5 б.т .
  6. Всемирная торговая организация и авторское право. Брошюра. -Т.: Центр по авторскому праву “Тарғибот”. -2000.- 8 п.л.
  7. Халқаро хусусий ҳуқуқ. Дарслик. Ҳ.Р.Раҳмонқулов ва бошқалар. Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси нашриёт уйи. -Т.: 2002.
  8. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Дарслик (Махсус қисм). Ш.Н.Рўзиназаров ва бошқалар Консаудитинформ Агентлиги нашриёти. -Т.: 2002. -Б. 266-274.
  9. Авторский договор. Брошюра. -Т.: ТГЮИ, 2003.- 8 п.л.
  10. Ахборот технологиялари ва муаллифлик ҳуқуқи. Рисола. -Т.: ЖИДУ, 2004. -5,5 б.т
  11. Муаллифнинг номулкий ҳуқуқларини муҳофаза қилиш. Монография (ҳаммуаллиф - И.И.Насриев). -Т.: 2006, Voris-Nashriyot.- 16 б.т.
  12. Халқаро ташкилотларнинг муаллифлик ҳуқуқига оид актларининг ҳуқуқий мақоми. Монография.-Т.: 2007, Voris-Nashriyot.- 16.б.т
  13. Халқаро хусусий ҳуқуқ. Дарслик. (лотин графикасида). Муаллифлар: Раҳмонқулов Ҳ.Р., Азизов Х.Т, Оқюлов О. ва бошқалар.-Т.: ТДЮИ, 2007.
  14. Муаллифлик ҳуқуқи. Дарслик. –Т.: ЖИДУ, 2011. -10 б.т.
  15. Хорижий мамлакатлар фуқаролик ҳуқуқи. Ўқув қўлланма. Ҳ.Р.Раҳмонқулов, К.Рашидов ва бошқалар. –Т.: ЖИДУ, 2011. -8 б.т.
  16. Основы международного торгового права в схемах и определениях. Учебное пособие (соавторы-З.Убайдуллаев, А.Камаров). -Т.: ЖИДУ, 2011.- 6 п.л.
  17. Жаҳон савдо ташкилоти ҳуқуқий актларига кўра халқаро савдо битимларининг моҳияти. Ўқув қўлланма (ҳаммуаллиф-З.Убайдуллаев) -Т.: ЖИДУ, 2011. - 6 б.т.
  18. Фуқаролик жамияти институтлари ва сўз эркинлигининг ҳуқуқий асослари. Ўқув қўлланма. -Т.: Юристлар малакасини ошириш маркази, 2012. - 7 б.т.
  19. Муаллифлик ҳуқуқи тизимида турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилиш. Ўқув қўлланма. -Т.: ЖИДУ, 2013. - 7 б.т. (ҳаммуаллиф-Г.Худайбердиева).
  20. Бола ҳуқуқлари: миллий ва халқаро тажриба. Ўқув қўлланма. (ҳаммуаллиф-Г.Худайбердиева). -Т.: ЮМОМ. 2015 – 5.б.т.
  21. Интеллектуал мулк объектларининг тижоратлашуви ва технологиялар трансферининг ҳуқуқий асослари . Монография. (ҳаммуаллиф-З.Убайдуллаев). -Т.: ЖИДУ, 2015.-6 б.т.
  22. Корпоративное управление. Учебное пособие.  (соавторы- М.Камалов, М.Курбонов). -Т.: ТГЮУ, 2015.-10 п.л.
  23. Ўзбекистон Республикасида эркин индустриал иқтисодий зоналар. Дарслик. (ҳаммуаллифлар - М.Камалов, М.Курбонов) –Т.: ЖИДУ, 2015. –9 б.т.
  24. Международный коммерческий арбитраж. Учебное пособие. (соавтор - Л.Эркинова). -Т.: ЦПКЮ. 2016 –9.п.л

 

СаидовА Х     Саидов Акмал Холматович 1958 йилда туғилган. У 1981 йилда Тошкент Давлат университети юридик  факультетини тамомлаган. У 1981-1984 йилларда СССР Фанлар Академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти аспиранти, 1985-1986 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси, Фалсафа ва ҳуқуқ институтида катта илмий ходим, сектор мудири, 1986-1987 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Президиумининг фалсафа, иқтисод ва юридик фанлар бўлимининг илмий котиби, 1989-1992 йилларда Ўзбекистон  Фанлар Академияси, Фалсафа ва ҳуқуқ институти директори, 1992-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги жаҳон муаммолари институти директори, 1993-1994 йилларда Тошкент давлат юридик институти ректори, 1994-1996 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги фавқулотда ва мухтор элчиси ҳамда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, 1996 йилдан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази директори, 1999-2008 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетининг Инсон ҳуқуқлари, демократия, тинчлик, бағрикенглик ва ҳалқаро тушиниш ЮНЕСКО кафедраси мудири, 2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати, 2013 йилда Юристлар малакасини ошириш маркази Давлат ҳуқуқий фанлари кафедраси профессори (ўриндошлик асосида), 2015 йилда Юристлар малакасини ошириш маркази Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси профессори (ўриндошлик асосида) ишлаб келмоқда.

            Йирик илмий ишлари:  

1. Амир Темур ва Султон Мирҳайдар ота / А. Саидов. – Қарши: Насаф, 2016. – 40 б.

2. Ҳуқуқ метафизикаси, давлат ҳуқуқи, ҳуқуқ ва адабиёт / А. Саидов. – Т.: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, 2016. – 648 б.

3. Metaphysik des Rechts, Staatsrecht, Recht und Literatur / A.Ch. Saidov. – T.: National Human Rights Centre of the Republic of Uzbekistan, 2016. – 648 s.

4. Адолат тушунчаси – Алишер Навоий талқинида / А. Саидов // Адабият гулшани: II китоб: Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланади. Лойиҳа муаллифи Ў. Раҳматов. – Т.: Sharq, 2016. – Б. 74–79.

5. Эркин аканинг ўзбекча “Фауст”и / А. Саидов // То қуёш сочгайки нур [Матн]: Эркин Воҳидов: ҳаёти ва ижоди замондошлари нигоҳида. Тўпловчилар: Мирзоҳид Р., Мирзаев Т. Масъул муҳаррир ва нашрга тайёрловчи Ғафуров И. – Т.: O‘zbekiston НМИУ, 2016. – Б. 49–52.

6. Илм ўрганиш ва ўргатиш саодати. Профессор Сайфулла Турсунов илмийғижодий фаолиятига чингизлар / А. Саидов // Пардаев Т. Ибратли умр (Турсунов Сайфулла Нарзуллаевич муборак 60 ёшда), очерклар, ловҳалар, қутловлар. – Термиз: СурхонғНашр, 2016. – Б. 58–63.

7. Надольска-Бартосяк И. Третий раз в Узбекистане / Ред. Совет. А. Саидов. – Торунь (Польша): Изд-во Адам Маршалек, 2016. – 36 с.

8. Ижтимоий назорат. (Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри). Монография. Набиев Ф. Х./ Масъул муҳаррир А. Саидов. – Самарканд, 2016. – 230 б.

9. Каттаев К. Махдуми Аъзам Даҳбедий ва унинг машҳур авлодларидан мерос қолган қадимий нодир китоблар КАТАЛОГИ [матн]. Биринчи китоб. / Масъул муҳаррир А. Саидов. – Т.: “Tafakkur bo‘stoni”, 2016. – 224 б.

4. Бўриев О., Турсунов А., Шарапов Х. Ўзбек маҳалласи: тарих ва ҳозирги замон. / Масъул муҳаррир А. Саидов. – Т.: “Tafakkur”, 2016. – 307б

10. Моҳир таржимон – зийрак ва фасоҳатли мутахассис / А. Саидов // Инсон ва Қонун. – 2016. – 5 апрель. Рец. на кн.: Қўчқоров В. (тузувчи). Тил ва дил бирлиги. – Т., 2016. – 80 б.

11. Бесценные свидетели истории / А. Саидов // Правда Востока. – 2016. – 27 января. Рец. на кн.: Ртвеладзе Э. Выдающиеся памятники археологии Узбекистана. – Т.:    ,   –    . –    б.

12. Моҳир таржимон, зийрак ва фасоҳатли мутахассис / А. Саидов // Қўчқоров В. (тузувчи). Тил ва дил бирлиги. – Т., 2016. – Б. 5–7.

13. Зиёбахш ва савобли иш / А. Саидов // Каттаев К. Махдуми Аъзам Даҳбедий ва унинг машҳур авлодларидан мерос қолган қадимий нодир китоблар КАТАЛОГИ [матн]. Биринчи китоб. – Т.: “Tafakkur bo‘stoni”, 2016. – Б. 4–5.

14. Invaluable Gift, Source of Wisdom and Knowledge / A. Saidov // Каттаев К. Махдуми Аъзам Даҳбедий ва унинг машҳур авлодларидан мерос қолган қадимий нодир китоблар КАТАЛОГИ [матн]. Биринчи китоб. – Т.: “Tafakkur bo‘stoni”, 2016. – Б. 6–7.

15. Бесценный дар, источник мудрости и знаний / А. Саидов // Каттаев К. Махдуми Аъзам Даҳбедий ва унинг машҳур авлодларидан мерос қолган қадимий нодир китоблар КАТАЛОГИ [матн]. Биринчи китоб. – Т.: “Tafakkur bo‘stoni”, 2016. – Б. 8–9.

16. Ҳуқуқ метафизикаси, давлат ҳуқуқи, ҳуқуқ ва адабиёт. Муаллифдан /А. Саидов// Саидов А. – Т.: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, 2016. – Б. 4–6.

17. Metaphysik des Rechts, Staatsrecht, Recht und Literatur. Оm Autor /A. Saidov// Saidov. A.Ch. – T.: National Human Rights Centre of the Republic of Uzbekistan, 2016. – S 340–342.