Кафедры и отделы / Кафедра международно-правовых дисциплин и прав человека
Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари
     Юристлар малакасини ошириш марказининг Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси 1997 йилда ташкил этилган. Кафедранинг асосий вазифалари – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий Дастур”ида белгилаб қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, халқаро ҳуқуқий ва инсон ҳуқуқларига оид фанларни ўқитиш, мазкур соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб бориш, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш ва халқаро саводхонликни ошириш, шунингдек, илғор хорижий ҳуқуқий тажрибага оид билимлар ва ғояларини кенг тарғиб қилишдан иборат.
   Кафедрага ўқув машғулотлар янги ахборот ва педагогик технологиялари ёрдамида олиб борилади. Барча мавзулар бўйича слайдли тақдимотлар тайёрланади ва улардан  дарсларда фойдаланилади. Фанларни ўқитишда Интернет тармоғидан, кўргазмали қуроллардан, ўқув фильмларидан фойдаланилади.
     Кафедрада  битта юридик фанлари доктори  ва учта доцент  ўқитувчилар жамоаси фаолият юритади.
     Кафедрада Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари йўналиши бўйича    қуйидаги маърузалар ўқитиб келинади:
     - Глобаллашув даврида Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти  концепциясининг асосий йўналишлари
     - Халқаро ҳуқуқ тизимининг устуворлиги ва уни таъминлаш механизмлари;
  - Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенциянинг моҳияти;
     -Аёллар ҳуқуқларини таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий ва миллий механизмлари;
     -Халқаро ҳуқуқда одил судловга оид стандартлар ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги;
     -Халқаро жиноятчиликка қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари;
     -Халқаро ҳуқуқ нормаларини судлар амалиётида қўллаш масалалари;
     -Инсон ҳуқуқлари тушунчаси, моҳияти ва аҳамияти;
     -Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва миллий механизмлар;
     - Болалар ҳуқуқлари: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик;
     -Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари;
     -Коррупцияга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари;
  -Халқаро ҳуқуқ соҳасидаги юридик атамалар ва уларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилишнинг хусусиятлари;
     -Суд мустақиллигининг асосий омиллари: халқаро ва хорижий тажриба;
     -Халқаро шартномалар ҳуқуқи ва Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги;
     -Судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида халқаро-ҳуқуқий ёрдам;
     -Адвокатура фаолиятини амалга оширишнинг халқаро-ҳуқуқий масалалари;
     -Нотариал фаолиятни амалга оширишнинг халқаро-ҳуқуқий масалалари.
      Кафедрага 2010 йилдан Саидова Лола Абдувоҳидовна раҳбарлик қилиб келмоқда.

 

     Саидова Лола Абдувахидовна – юридик фанлари доктори. Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси мудири.
      1991 йили “Давлат тили тўғрисидаги қонунларнинг ҳуқуқий ва маънавий жиҳатлари” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффаққиятли ҳимоя қилган.
    Л.Саидова мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Фалсафа ва ҳуқуқ институтида, Ташқи ишлар вазирлигида, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида самарали фаолият юритди.
      У 1995-96 йилларда Париждаги Халқаро Дипломатик Академияни тугатган.
   Л.Саидова Ўзбекистонда дипломатик ва консуллик ҳуқуқининг қўлланилиши соҳасида тадқиқот ишларини амалга оширган ва 2001 йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Шу жумладан, инсон ҳуқуқлари, демократлаштириш, сайлов тизимининг ривожланиши, аёл ҳуқуқлари, сиёсий партиялар ва парламентаризм соҳаларида илмий ишларни олиб боради.
     50 дан ортиқ мақола ва нашрлар муаллифидир. Дипломатик ва консуллик ҳуқуқларига оид иккита йирик ўқув қўлланмасини яратган. Хорижда ўндан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.
     Л.Саидова халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар бўйича халқаро анжуманларда мунтазам иштирок этиб келади. Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” Демократик партиясининг Марказий кенгаши аъзоси.
    Унинг илмий раҳбарлигида халқаро ҳуқуқ соҳасида олти нафар юридик фанлари номзодлари  диссертацияларини ҳимоя қилганлар, 20 дан ортиқ магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилган. Ҳозирда 4 нафар тадқиқотчига докторлик диссертациялари бўйича илмий ишларида раҳбарлик қилмоқда.
 
    Сулайманов Одилжон Раббимович Юристлар малакасини ошириш маркази, Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси доценти в.б., юридик фанлар номзоди
   2004 йил Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетининг Халқаро Ҳуқуқ факультетини муваффақиятли тамомлаб, халқаро ҳуқуқшунос мутахассислигига эга бўлган.
        2005 - 2007 йилларда Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетининг Халқаро Ҳуқуқ факультети магистратура босқичида  ўқиган.
    2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти тадқиқотчиси сифатида “Ўзбекистон Республикасининг ички континентал давлат сифатидаги халқаро-ҳуқуқий мақоми” мавзусида 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ ихтисослигига бўйича диссертация ҳимоя қилиб юридик фанлар номзоди илмий даражасини олган.
     Меҳнат фаолиятини 2004-2006 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги “Уздавуруғназорат” марказида юрисконстульт лавозимида ишлашдан бошлаган.
      2006-2008 йиллардан Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг “Сайлов тизимларини демократиялаштириш мониторинги” лойиҳаси илмий ходими бўлиб ишлаган.
      2007-2008 ўқув йилида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Халқаро ҳуқуқ факультети ўқитувчиси бўлиб ишлаган.
     2009 йил 3 сентябрдан  - 2013 йил 31 августгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази катта ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
    2013 йил сентябрдан – 2014 йил сентябргача Корея Тараққиёт Институти Давлат бошқаруви ва меменджмент институти (KDI School of Public Policy and Management) тингловчиси бўлган.
      2014 йил сентябрдан Юристлар малакасини ошириш маркази Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедрасида доцент в.б. лавозимида фаолият юритмоқда.
     О.Сулайманов илмий фаолияти давомида бир қатор илмий оммабоп китоблар ва 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр қилган.